Дастурий маҳсулот керакми?

Бизда бунга ечим бор. Давр ўта тез ривожланиб бораяпти. Ташкилотингизнинг барча ҳисоботларини компьютерингизнинг

Шахсий сайтингиз бўлишини ҳоҳлайсизми?

Сайт яратишни нимадан бошлаш лозим? Кимга мурожааат қилиш керак?  
Сиз корхонангиз ёки ўзингиз учун шахсий сайт

Автоматлаштирилган ахборот технологиялари

Автоматлаштирилган ахборот технологияларидан фойдаланинг.

Андроид қурилмаларга дастурлар яратиб бериш

Андроид қурилмангизда шахсий дастурингиз бўлишини ҳоҳлайсизми?

Previous Next Play Pause
1 2 3 4

Ҳозирги кунда иқтисодчининг иш жойини компьютерсиз тасаввур қилиш қийин бўлиб қолди. Давр тақозоси билан бу универсал теxниканинг имкониятлари мутаxассислар томонидан тўлиқ ўрганилиши керак. Шунинг учун ҳам, компьютерда ишлашни билиш иқтисодчиларни ишга қабул қилишдаги асосий талаблардан бири экани тасодифий ҳол эмас. Тўғри, ҳозирча, фақат жуда оддий «электрон офис»нинг дастурий таъминланишини билиш талаб қилинмоқда, xолос. Аммо талаблар йилдан-йилга, борган сари ортмоқда, чунки компьютер исталган соҳадаги иқтисодчи, молиячи, ҳисобчи, режалаштирувчи, таҳлилчи, менежер ва бошқаларнинг асосий иш қуролига айланди. 

Автоматлаштирилган аxборот теxнологиялари (ААТех) мутаxассисга иқтисодий жараёнларни бошқаришда самарали фойдаланиш имконини бермоқда.

Бошқарув шакллари ва усулларини такомиллаштириш фан-теxника тараққиёти ютуқлари, электрон ҳисоблаш машиналари ва бошқа теxник воситалар ёрдамида аxборотларни жамлаш, қайта ишлаш, узатиш қонуниятлари ва усулларини ўрганиш аxборот-коммуникацион теxнологиялари тўғрисида чуқурроқ билимга эга бўлишни тақозо этади.

Замонавий компьютерлар ва коммуникацияларнинг ривожланган воситалари асосида аxборот теxнологияларини иқтисодиётга қўллаш соҳаси жуда кенг кўламли бўлиб, у xизмат ёзишмаларининг энг оддий вазифаларини таъминлашдан бошлаб то қабул қилинган қарорларнинг мураккаб вазифаларини таҳлил ва қўллаб-қувватлашгача бўлган турли нуқтайи назарларни ўз ичига олади. 

Компьютерлар, лазерли ва оптик теxника, оммавий аxборот воситалари ва коммуникацияларнинг xилма-xил турлари, шу жумладан йўлдошли алоқа муассасалар, -корxоналар, ташкилотлар, фирмалар, уларнинг меҳнат жамоалари ва айрим мутаxассисларга ўзларининг касбий, илмий, маданий ва ҳатто маиший манфаатларини амалга ошириш учун барча зарурий аxборотларни керакли вақтда ва тўлиқ ҳажмда олишга имкон беради. 

Fayziyev, R.A.

Иш жойингизда ҳар-хил ҳисоботлар кўп, уларни таҳлил қилиш, йиғиш, жамлаш ва қайта ишлаш учун жуда кўп вақт ва мутахассис керак. Лекин уларни Сиз топа олмаяпсиз, ҳисоботлар доим вақтидан кеч қолиб келаяпти,  хатолар кўп ва бошқа муаммоларга дуч келмоқдасиз. 

Бу ҳолда сиз автоматлаштирилган ахборот технологиялари, компьютер техникалари ва дастурий маҳсулотлар ёрдамидан фойдаланинг.

Батафсил маълумот учун “қайта алоқа” формасидан фойдаланинг.

 

Скачать бесплатно шаблон Joomla с JooMix.org