Андроид қурилмангизда шахсий дастурингиз бўлишини ҳоҳлайсизми? Миттигина қўл телефонингиз орқали корхонангиз ишчиларини, дастгоҳларни, ер майдонини, ким нима билан бандлигини бемалол назорат қилишингиз мумкин.

Ойлик, йиллик ёки жараёндаги ҳисоб-китобларни онлайн ҳолатда ҳисоботини олиб боришингиз мумкин. Андроид қурилмангиз орқали ҳисоботларни сониялар ичида принтер орқали чоп этишингиз мумкин.

Биз Сизга зарур бўлган дастурларни Google Android операцион тизими учун ишлаб чиқиб берамиз.

Бундан ташқари корхонамиз томонидан ишлаб чиқарилган дастурларни  Google Play Storeдан хам юклаб олишингиз мумкин.

Нима учун айнан Android?

Баъзи шарҳловчилар Android қатор ҳолларда veb-syorfing, Google Inc. сервислари билан мослиги каби ва бошқа хусусиятлари билан ўз рақобатчиларидан бири Apple iOS компаниясига қараганда ўзини яхши намоён қилишини айтадилар. Android, iOS га нисбатан очиқ платформа ҳисобланади, бу ҳолат унда кўпроқ функцияларни амалга оширишга имкон беради;

iOS ва Windows Phone 7 дан фарқли равишда, Androidда файлларни қабул қилиш ва узатишга ҳам имкон берувчи Bluetooth оқимини тўла амалга ошириш мавжуд. FTP-серверини, тармоққа уланиш нуқтаси режими (PAN хизмати) ва Bluetooth орқали гуруҳли биринчи даражали тармоқни (GN хизмати) амалга ошириш мавжуд;

Android-аппаратларида, одатда, USB ва хотира карталарини олмасдан туриб бошқа узатиш усуллари тезлик чекланишларидан қатъий назар компьютер файлларини тезликда телефонга кўчиришга имкон берувчи, MicroSD-kardrider мавжуд; бундан ташқари, iOS ва Windows Phone 7 синхронлаштириш дастури (iTunes va Zune), орқали амалга оширишдан ташқари, бирор-бир файлларни телефонга/телефондан тўғридан-тўғри узатиш мумкин эмас, Android операцион тизимидаги телефонлар эса хотира картаси файллар тизимини USB масс стораге девиcе («флешка») каби узатиш имконига эга;

Аввалдан дастурни «текширилмаган манбалардан» (мисол учун, хотира картасидан) ўрнатиш тақиқланишига қарамай, ушбу чеклаш аппарат созлашларида доимий воситалар ёрдамида ўчирилади, бу ҳолат эса интернет-уланишларсиз дастурларни телефонлар ва планшетларга ўрнатишга имкон беради (мисол учун, Wi-Fi-уланиш нуқталарига эга бўлмаган ва одатда жуда қиммат турадиган мобил интернетга пул сарфлашни истамайдиган фойдаланувчилар учун), ҳамда барча истаганларга Android учун иловаларни бепул ёзиш ва ўз аппаратида тест синовларидан ўтказиш имконини беради, шу билан бирга, iOS ва Windows Phone 7 да ҳатто ўз дастурларини тарқатиш истаги бўлмаганда ҳам лойиҳачининг қайд этиш рўйхатини сотиб олиши керак бўларди;

Androidдан ARM, MIPS, x86 каби турли аппаратли платформаларда фойдаланиш мумкин.

Иловалар учун бошқа муқобил магазинлар мавжуд, мисол учун Amazon, Appstore for Android, Google Play, Opera Store, Yandex Store.

 

Скачать бесплатно шаблон Joomla с JooMix.org