Агар сиз саволингизга жавоб топа олмасангиз илтимос қайта алоқа саҳифасидан бизга хат ёзинг.

Компьютер дастурлари деганда нимани тушуниш керак

Сиз қайсидир ташкилотнинг раҳбарисиз ёки оддийгина бир компьютерингиз бор. Компьютер дастури сизни ишингизни енгиллаштириш учун керак бўлади. Ҳар бир катта ёки кичик ташкилот бўлсин албатта ойлик ҳисоб-китоби бор, баъзида керак бўлса ҳафталик ёки кунлик ҳисоботлар керак бўлади. Агар ҳисоботни қоғозда юрғизаётган бўлсангиз 6 ой олдинги ҳисоботни топишингиз осон бўлмайди. Агар ташкилотингизнинг шахсий дастури бўлса, ҳисоботлар айнан сиз айтган шаклда шаклланади. Ҳар қандай ҳисоботни 1 дақиқа ичида, керак бўлса 1 йил олдинги ҳисоботни чиқаришингиз мумкин бўлади. Сизни талаб ва таклифингизга қараб корхонамиз ҳисоб-китоб ва кўнгилочар дастурларни яратиб беради. Корхонамиз айнан шу масалада сизга маслаҳатчи ва ёрдамчи бўлиши мумкин.

Компьютер дастурини тайёрлаш учун қанча вақт ва маблағ талаб қилинади?

Компьютер дастурини тайёрлаш учун аниқ белгиланган ўлчов ва меъёрий нормалар деярли йўқ. Дастурни ишлаб чиқариш муддати ва нархи унга киритиладиган маълумот, дастурлаш тили, операцион система ва ҳоказо терминларига боғлиқ бўлади. Батафсил маълумот олиш учун қайта алоқа саҳифаси орқали мутахассисга мурожаат қилинг.

Андроид қурилмаларидаги дастурлар нима учун керак?

Замон ривожлангани сари барча инсонлар ҳам давр билан бирга боришни ҳоҳлайдилар. Корхонангизда назорат камералари борми? Камераларни фақат хонангиздан эмас, балки ҳоҳлаган жойингиздан, ҳаттоки сафардалигингизда ҳам назорат қилишни ҳоҳлайсизми? Компьютерингиздаги ҳисоботларни телефонингизда ҳам назорат қилишни ҳоҳлайсизми? Ундай бўлса бизга мурожаат қилинг.

Android нима?

Android (юнонча сўз бўлиб, икки бўғини — «эркак» ва «ўхшаш») — одамсифат робот маъносини ифода этади. Балки мана шунинг учун Android операцион тизими логотипида робот тасвирлангандир. Android операцион тизимининг яратилиши тарихи 2002-йиллардан бошланган. Мана шу даврда Google корпорацияси яратувчилари Э. Рубиннинг дастурий ишланмалари тўплами билан қизиқиб қоладилар. Дастлаб мобил қурилмалар учун янги операцион тизимни яратиш лойиҳаси билан катта махфийлик остида Android компанияси шуғулланган, ушбу компанияни кейинчалик Google сотиб олади.

Android — Linux ядросига асосланган коммуникаторлар, планшетли компютерлар, электрон китоблар, рақамли мусиқа ускуналари, қўл соатлари, нетбуклар ва смартбуклар учун портатив (тармоқли) операцион тизимдир. Кейинчалик Google Open Handset Alliance (OHA) алянсини ташкил қилди, у ҳозирда ҳам платформани қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш билан шуғулланади. Android Google томонидан ишлаб чиқилган кутубхона орқали қурилмани бошқарувчи Java-иловасини яратишга имкон беради. Android Native Development Kit Si ва бошқа тилларда ёзилган иловаларни яратади.

Сайт-визитка

Бу энг содда,арзон ва тез тайёрланадиган сайт ҳисобланади. Уни асосан янги иш бошлаган ва даромади озроқ бўлган корхоналар буюришади. Бу сайтлар кўпинча 5-15 варақ атрофида бўлиб, фойдаланувчига имкон даражасида корхона ҳақида кўпроқ маълумот беришга ҳаракат қилинади. Маълумотлар ичида нима сотишингиз, олишингиз ва қандай хизматлар кўрсатишингиз айтиб ўтилади. Агар сайт-визитка дид ва режа билан ишлаб чиқилса бозорда сизни корхонангизни танилиб кетишга катта туртки бўла олади.

Бу борада биз сизга ўз хизматларимизни таклиф қиламиз.

  • Техник вазифаларни бажариш
  • Сайт номини танлаш (домен) 
  • Арзон ва тез хостингни танлаш (сайтингиз юкланадиган жой)
  • Сайтингизни дизайни
  • Сайтга юкланадиган маълумотларни қайта ишлаш ва жойлаш
  • Корхона(Ташкилотингиз) ҳақида барча маълумотларни киритиш
  • Рўйхатдан ўтиш, интернетга юклаб, қўлингизга калитини топшириш
  • Сайтдан фойдаланиш, янгиликларни киритиш, ўзгартириш ва бошқа амалларни сизга ўргатиш
  • Сайтни ясаб бериш муддати 4-7 кун мобайнида

Нархи келишилган ҳолда.

Корпоратив-сайт

Сизнинг корхонангизни бетакрор кўриниш, қулай бошқарув ва иш фаолиятингизни буткул намоён қиладиган корпоратив-сайтингизни ясаб берамиз. Техник вазифалар ва дизайндан тортиб юқори сифат билан бажариб берамиз. Доимий техник таъминот кўрсатишимиз мумкин. Корпоратив-сайт нима учун керак? Сайт кўплаб функцияларни бажариши мумкин: харидорлар ва иш ҳамкорларни, савдо-сотиқ, янги маҳсулотлар ва хизматлардан хабардор қилиш. Бундай сайтлар асосан 3 бўлимдан иборат бўлади: умумий фойдаланиш бўлими, ички фойдаланиш бўлими ва администратор бўлими. Сайт бошқаруви қулай бўлиши учун кўп қисмли менюлар, ҳаволалар, расмлар учун галерея, маҳсулотлар рўйхати онлайн-буюртма, сайт ичида кенг излаш ва бошқа қўшимчалар киради.

Корпоратив-сайтингиз бўлса:

  • янги харидорлар ва иш ҳамкорларни топишингиз мумкин
  • корхонангиз ҳурматини кўтарасиз
  • корхонангизни реклама қилишни энг яхши йўлларидан бири
  • янги ишчи ходимларни топасиз
  • доимий равишда харидорлар ва иш ҳамкорларингиз билан алоқада бўласиз

Бу борада биз сизга ўз хизматларимизни таклиф қиламиз:

  • Техник вазифаларни бажариш
  • Сайт номини танлаш (домен) 
  • Арзон ва тез хостингни танлаш (сайтингиз юкланадиган жой)
  • Сайтингизни дизайни
  • Сайтга юкланадиган маълумотларни қайта ишлаш ва жойлаш
  • Корхона(Ташкилотингиз) ҳақида барча маълумотларни киритиш
  • Рўйхатдан ўтиш, интернетга юклаб, қўлингизга калитини топшириш
  • Сайтдан фойдаланиш, янгиликларни киритиш, ўзгартириш ва бошқа амалларни сизга ўргатиш

Нархи келишилган ҳолда.

Интернет-магазин

Интернет-магазин - бу сизни интернетдаги дўконингиз. Албатта бир жойни ижарага олиб маҳсулотларни териб чиқишингиз шарт эмас. Интернет-магазин орқали бутун дунёга савдо қила оласиз. Бундай сайт орқали ҳар қанча маҳсулотингизни жойлаштиришингиз мумкин. Жой етмай қолди деган муаммо бўлмайди.

Интернет-магазинингиз орқали сиз харидорларга барча шароитларни яратиб берасиз: яъни маҳсулотларни таққослаш, бир вақт ичида бир неча маҳсулотларни кўриш, онлайн савдо қилиш, харидни манзилгача етказиб бериш. Харидорларни янги маҳсулотлар ва хизматлар, акциялар, бонуслар, чегирмалар ҳақида автоматик равишда хабардор қилишингиз мумкин. Албатта харидорлар бундай хабарлардан хурсанд бўлишади. Интернет-магазин сайтингизни сиз ҳоҳлаган кўринишда ясаймиз. Харидорлар осонлик билан сизнинг маҳсулотларингизни интернетдан қидириб топишади.

Бу борада биз сизга ўз хизматларимизни таклиф қиламиз.

  • Техник вазифаларни бажариш
  • Сайт номини танлаш (домен) 
  • Арзон ва тез хостингни танлаш (сайтингиз юкланадиган жой)
  • Сайтингизни дизайни
  • Сайтга юкланадиган маълумотларни қайта ишлаш ва жойлаш
  • Корхона(Ташкилотингиз) ҳақида барча маълумотларни киритиш
  • Рўйхатдан ўтиш, интернетга юклаб, қўлингизга калитини топшириш
  • Сайтдан фойдаланиш, янгиликларни киритиш, ўзгартириш ва бошқа амалларни сизга ўргатиш

Нархи келишилган ҳолда.

Буюртма қилинган сайт TAS-IX серверларига жойлаштириладими?

Ҳа, албатта. Мижознинг талабига кўра Европа серверларига ҳам жойлаштирилиши мумкин.

TAS-IX нима?

TAS-IX бу «Tas-IX» атамасидаги «Tas» қисқартмаси «Toshkent» ни англатади. Яъни Интернет трафиги алмашинув нуқтаси яратилиши ҳақида келишув қабул қилинган жой Тошкент шаҳри. «IX» эса, инглиз тилидаги «Internet eXchange Point» «Интернет алмашинув нуқтаси» иборасидан олинган. Умумий изоҳлаганда, Тошкентдаги Интернет орқали маълумотлар алмашинув нуқтаси деб тарифласак бўлади. Деярли барча провайдерлар Tas-IX даги сайтларга киришни тарифга қўшмайдилар, бу хизматни бепул тақдим этадилар. Uznet дан ташқарига чиқилмаса, маълумотлардан бепул ва узоқ фойдаланиш мумкин.

end faq

+998905967757
+998913495151

 

Скачать бесплатно шаблон Joomla с JooMix.org