"Namangan Intellect Software Developers" х/к қўшимча хизматлар турларини таклиф қилади.

Ўчиб кетган маълумотларни қайта тиклаб бериш

Ҳар кимнинг ҳам ўзи учун қадрли бўлган қимматбаҳо маълумотлари бор. Мисол учун биз учун чексиз туганмас бойлик бўлган ота-оналаримиз, ширин шакар фарзандларимиз расмлари. Чет элдаги саёҳат ва иш юзасидан тушган расмларимиз. Ҳисобот ҳужжатлари ва шунга ўхшаш маълумотлар. Тасодифан компьютерингиз винчестеридан, смартфонингиз хотирасидан ёки алоҳида маълумот сақлаш қурилмангиздан маълумотлар ўчиб кетди. Нима қилиб тикласа бўлади? Бизга мурожаат қилинг. Ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. 

Маълумот ўчди. Биринчи тез ёрдам. Нима қилиш керак?

Тасодифан компьютерингиздан, Андроид, Iphone ёки қўшимча маълумот сақлаш қурилмангиздан(чип, флешка) маълумотлар ўчиб кетди!!! 

Агар шу иш юз берса биринчи маслаҳатларимизни бажаринг

  • Қурилмани ўчиринг
  • Кўчириш, ўчириш ва ўзгартириш ишларини бажарманг
  • Янги файл ёзманг
  • Расмга олманг
  • Wi-Fi, Bluetooth, ShareIt каби воситалар орқали файллар (mp3, video, photo) юкламанг
  • Интернетни ўчиринг(Viber, Telegram, What'sUp ва шу каби дастурлардан фойдаланманг, улар автоматик равишда файлларни қурилмага юклайди)
Агар сиз шу оддий кўрсатмаларни бажарсангиз ўчган маълумотларингизни 75-90% тикланиш имконияти ошади.

Уяли телефонларни дастурлашни ўрганмоқчимисиз?

Марҳамат. Малакали уста қошида амалий ишлар билан ўрганишингиз имкони бор. Янги чиққан замонавий телефонларни дастурловчи турли хил аппаратуралардан фойдаланиш сирларини тезда ўрганиб оласиз.

Сиз яратган дастур ёки дарслигингиз борми? 

Биз сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ғояларингизни ҳалқимизга тарқатишда сизга ёрдам берамиз. Балки сизда ажойиб ғоя бордир янги дастурий лойиҳа бўйича лекин қандай қилиб амалга оширишни билмаётгандирсиз. Келинг, кўришайлик, маслаҳатлашайлик, фикрлашайлик.

end faq

 

Скачать бесплатно шаблон Joomla с JooMix.org